“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги “Жанубий тандирча” газ конденсат конида янги қудуқ ишга туширилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий тандирча” газ конденсат конидаги 60-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, қудуқнинг 2760–2782 метр оралиқлари перфорация қилинди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий тандирча” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2001 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|