“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги ишламай турган газ қудуғи капитал таъмирланиб, ишга қўшилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Тандирча” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, ишламаётган қудуқлар мажмуасида турган 25-сонли қудуқ ҳам “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қайта ишга туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий Тандирча” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2001 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|