“Жарқўрғоннефть” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига киритилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 22 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Жарқўрғоннефть” АЖ акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Уставининг янги таҳрири тасдиқланди.

Қайта ташкил этишнинг якуний босқичи – Уставни рўйхатдан ўтказиш ва “Жарқўрғоннефть” АЖ акциядорларига тегишли акцияларни айирбошлаш мақсадида акцияларнинг қўшимча чиқарилишини амалга ошириш.

Жамиятларни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда, унга кўра, “Жарқўрғоннефть” АЖни “Ўзбекнефтгаз” АЖга қўшиб олиш белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|