“Ўзбекнефтгаз”: Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилнинг февраль ойида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилинди ва бу бўйича Бошқарув раисига ҳисобот берилди.

Таҳлилларга кўра, жисмоний ва юридик шахслардан жами 154 та мурожаат келиб тушган ва рўйхатга олинган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси (3,9%) юридик шахслар ва 148 таси (96,1%) жисмоний шахслардан бўлиб, улардан 102 таси (66,2%) электрон, 51 таси (33,1%) ёзма ва биттаси оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

Мурожаатларнинг 65 таси (42,2%) ишга кириш, 23 таси (14,9%) меҳнат муносабатлари, 22 таси (14,3%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 5 таси (3,2%) ёқилғи, 2 таси (1,3%) газ таъминоти ва қолган 37 таси (24,0%) бошқа масалаларни ташкил қилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан, Қашқадарё – 87 та (56,5%), Бухоро – 21 та (13,6%), Жиззах – 5 та (3,2%) вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 15 та (9,7%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Кўриб чиқилган 154 та мурожаатлардан 39 таси ижобий ҳал этилди, 5 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 2 таси кўрилмасдан қолдирилди, 108 таси бўйича ҳуқуқий ва мазмунан тушунтиришлар берилди.

Жорий йилнинг февраль ойида Жамиятга Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан жами 74 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўрнатилган тартибда мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди. Шундан 32 таси қаноатлантирилди, 19 таси бўйича ҳуқуқий ва мазмунан тушунтиришлар берилди, 2 таси кўрилмасдан қолдирилиб, рад этилди ва 21 таси кўриб чиқилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|