“Ўзбекнефтгаз”: Жисмоний ва юридик шахслардан 188 та мурожаат келиб тушди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23, 34, 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга келиб тушган мурожаатлар бўйича мониторинг юритилмоқда.

Барча мурожаатлар ўрнатилган тартибда, тааллуқлилиги бўйича Жамият бошқаруви раҳбарияти, департамент ва бўлим бошлиқлари, Жамият тизимидаги ташкилотлар раҳбарларига етказилди ҳамда мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

2021 йил январь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппарати, унинг тасарруфидаги ташкилот ва корхоналарга жами 188 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан, жумладан, 10 таси (5,4%) юридик шахслар ва 178 таси (94,6%) жисмоний шахслардан келиб тушган. Шулардан 140 таси (74,4%) электрон, 47 таси (25,0%) ёзма ва биттаси оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

Мурожаатларнинг аксарият қисми Жамиятнинг ижроия аппаратида ҳал этилган. Кўриб чиқилган 154 та мурожаатлардан 41 таси қаноатлантирилган, 5 таси тааллуқлилиги бўйича юборилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган, 101 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 95 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 69 тасининг ижроси таъминланди, 26 таси кўриб чиқилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасидан жами 2 та мурожаатлар келиб тушган ва тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар ижобий ҳал этилди.

Мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, уларнинг 106 таси (56,4%) ишга кириш, 18 таси (9,6%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 12 таси (6,4%) меҳнат муносабатлари, 9 таси (4,8 %) ёқилғи, 2 таси (1,1%) газ таъминоти ва 41 таси (21,8%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатлар, асосан, Қашқадарё – 77 та (41,0%), Бухоро – 34 та (18,0%), Жиззах – 30 та (16,0%), Фарғона – 12 та (6,4%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида – 15 та (8,0%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳар бир масъул ходими масъулият билан ёндашмоқда.

Бу борадаги ишлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|