October 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газлида дизель ёқилғисини ўғирламоқчи бўлганликда гумон қилинган фуқаро ушланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:00 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва га қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ҳожиказган-Қумли-Чақақум” газоконденсат қувурлари автойўналиши атрофида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан давлат рақам мавжуд бўлмаган УАЗ русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилган.

Автотранспорт юкхонасида бўлган ҳар бирининг ҳажми 60 литрни ташкил қиладиган 24 дона бўш елим бочка холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳайдовчи Бухоро вилояти Қоракўл тумани, Зиёрат МФЙ, Зиёрат қишлоғида яшовчи фуқаро Абдужаббор Авезов ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомашинани бошқариб келгани аниқланган.

Елим бочкалар эса бурғилаш ишлари олиб борилаётган участкаларидан дизель ёқилғисини олиб кетиш мақсадида келтирилганлиги айтилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари томонидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|