December 6, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “AИ-98” русумли автомобиль бензинининг биринчи партияси маҳаллий истеъмолчиларга сотилди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг эрталабки сессиясида Тошкент шаҳрида жойлашган “ITP INTER TOPFULL PETROL” компанияси томонидан 60 тонна “AИ-98” (тоннаси учун 12 921 483 сўм) автомобиль бензинини харид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан 2021 йил давомида янги турдаги автомобиль бензини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш бўйича тадқиқотлар олиб борилиши натижасида “АИ-98” юқори сифатли тижорат бензинини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган эди.

Маълумот учун: Бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 20 дан ортиқ русумдаги, 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган автомобиль бензинлари қаторида “АИ-80”, “АИ-91”, “АИ-92”, “АИ-95”, “QuWатт АИ-95” бренди ва янги “АИ-98” автомобиль бензини ўрин олган.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|