“Ўзбекнефтгаз”: “Чинобод нефть базаси”нинг муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналари мавсумга ҳозирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ шу кунга қадар сиғимларни тозалаш режа-жадвалига асосан 21 дона сиғимлар тозаланди ва 27 дона сиғимлар дефектоскопия кўригидан ўтказилди. Сиғим ости сувлари чиқариб ташланди, трафарет ва огоҳлантирувчи ёзувлар янгиланди.

Нефть маҳсулотларини тўкиб олиш ва қуйиб бериш қурилмалари насосхонасидаги насос ва двигателлар техник кўрикдан ўтказилди. Сиғимларнинг сифон кранлари совуқ ўтмайдиган мато билан ўралди.

Электр энергия ва метрология асбоб-ускуналарини ўрнатилган тартибда “Ўзстандарт” агентлиги ўлчовидан ўтказилди. 210 метр узунликдаги электр кабеллари янгиланди ва 2 дона трансформатор подстанциялари жорий таъмирланди.

Шу билан бир қаторда 10 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари, 10 метр узунликдаги сув тармоқлари янгиланди ва 30 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари изолация қилинди. Ёнғинга қарши Гидрантлар созлиги назоратдан ўтказилиб, совуқ ўтмайдиган матолар билан ўралди.

Ўт ўчириш машиналари жорий таъмирдан чиқарилди. Ўт ўчиргичлар қайта қувватлантирилиб, иссиқ хоналарга олиб кирилди. Автоёнилғикашлар яроқсиз автошина ва аккумуляторлари алмаштирилди. 2 дона захира автоматик улаш қурилмаларини (АВР) ишчи ҳолати текширилди, камчилик ва нуқсонлари бартараф этилиб қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди. Сув насослари техник кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари, маъмурий бинодаги 5 дона модулли сув иситиш ускуналарини техник кўрикдан ўтказилди, ишчи-ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ ва унга қарашли 1 та филиалда 2 та Автохўжалик ва 7 та АЁҚШ мавжуд бўлиб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятларига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|