“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида сунъий интеллект технологияси тадбиқ этилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этиб бораётган бугунги шароитда дунёнинг ривожланган мамлакатларида давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, саноат, ижтимоий ҳимоя, таълим, тиббиёт, бандлик, қишлоқ ҳўжалиги, мудофаа, хавфсизлик, туризм ва бошқа соҳаларда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва сунъий интеллектни қўллаш талаб этилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ахборот технологиялари ва рақамлаштириш борасида жиддий ўзгаришлар амалга оширилиб, бир қатор муҳим дастурлар қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизда рақамлаштиришни жадаллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларга замонавий технологияларни жорий қилишга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан акциядорлик жамияти таркибидаги нефть ва газ объектларини рақамлаштириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали инновацион тараққий этган етакчи компаниялар қаторидан ўрин эгаллаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Хусусан, нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармалари ва уни қайта ишлаш заводларида “Нефь ва газни қайта ишлаш саноати кўрсаткичларининг катта ҳажмларини прогноз қилиш ва таҳлил қилиш учун лойиҳаларни бошқариш, қарорларни қабул қилиш соҳаларида сунъий интеллект тизимларини қўллаш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича куни кеча “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот коммуникация технологиялари департаменти, Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети илмий ходимлари иштирокида видеоконференция орқали муҳокама ўтказилди.

Ушбу муҳокамада Тошкент ахборот технологиялари университети илмий ходимлари томонидан нефть ва газ саноатида ишлаб чиқариш жараёнларини тадқиқ қилиш бўйича институт илмий ходимлари томонидан ишлаб чиқилган математик моделлар ва дастурий ечимлар тўғрисида иштирокчиларга ахборот берилди.

Ўз навбатида Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари бу масалада ўз фикрларини билдиришди. Шунингдек, завод фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланилаётган ахборот тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали эришилган натижалар билан ўртоқлашди.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари томонидан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа бўйича биринчи навбатда катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) асосида сунъий интеллект технологиясини қўллашда асосий манба бўлиб хизмат қилиши, бу борада заводда бир неча ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилганлиги ва шу сабабли сунъий интеллект технологиясини қўллаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф этилди.

Муҳокамалар якунида иштирокчилар келгусида нефть ва газ саноати корхоналарида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттириш, технологик лойиҳалар ва илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш бўйича келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|