“Ўзбекнефтгаз”: Автобензин ва дизель ёнилғисининг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳолати

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида республикадаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан жами 368,3 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткичнинг 285,7 минг тоннаси (77,5%) “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Республика истеъмолчиларига йил бошидан буён жами, 318,9 минг тонна автобензин етказиб берилган бўлса, шундан 236,0 минг тонна (74,0%)си “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилотлари томонидан етказиб берилган.

Ўтган давр мобайнида республикадаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан жами 198,7 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 85,5 минг тоннаси, яъни 44,5% “Ўзбенефтгаз” АЖ корхоналари улушига тўғри келади.

Республика истеъмолчиларига етказиб берилган жами 298,8 минг тонна дизель ёнилғисининг 106,8 минг тонна (35,7%)си “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилотлари томонидан етказиб берилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|