“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги корхоналар, заводлар ва нефт базаларда карантин чоралари кучайтирилади (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида карантин чораларини кучайтириш борасида тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги объектларнинг маъмурий биноси ва ишлаб чиқариш объектларига кириб чиқаётган барча ходимларнинг антисептик воситалар билан дезинфекция қилинишига қатъий амал қилиши, ҳар бир ходимнинг тана ҳарорати ўлчаниб, фақат тиббий ниқоб билан киритиш бўйича алоҳида вазифалар ҳам белгилаб берилди.

Корхона ва бошқармалардаги ҳар бир объект дезинфекция қилиш аппарати билан таъминлаган бўлиб, объектлар биноларининг барча хоналари иш бошланишидан олдин ва иш тугагунидан сўнг, бир кунда икки марта дезинфекция қилиниши йўлга қўйилган. Ушбу қоидаларга амал қилмайдиган ва беписандлик билан муносабатда бўлганларга нисбатан чора кўрилиши таъкидланди. Корхона раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди.

2020 йил 3 июлдан бошлаб Қашқадарё вилояти махсус комиссияси қарори билан коронавирус инфекцияси қайд этилган айрим ҳудудлар “Яшил” тоифадаги ҳудуддан “қизил” тоифага ўтказилгани инобатга олиниб, Ғузор тумани ҳудуди, Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган айрим ишчи-ходимларга масофадан ишлаш бўйича шароитлар яратиши кераклиги таъкидланди.

Бошқарув раисининг топшириғига асосан, “Муборак газни қайта ишлаш” заводи, “Шўртан” ва “Муборак” нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, “Шўртан” газ кимё мажмуаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида кундузги навбатда ишловчи ходимлар сони қисқартирилади, масофадан иш бажариш жорий этилади ҳамда сменада фаолият юритаётган ишчилар белгиланган қонун талаблари асосида, 15 кунлик иш режим ўтказилади.

Карантин қоидаларига тўлиқ риоя этиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида қилинаётган ишларни Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти тўлиқ ўрганиб, назорат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|veb-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|