“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” заводининг Марказий лабораториясида 100 дан ортиқ юқори технологияли ускуналар ўрнатилган (видео)

Бош саҳифа Русский

“Uzbekneftegaz GTL” заводининг лабораториясида 100 дан ортиқ замонавий юқори технологияли ускуналар ўрнатилган. Улар олинган натижаларнинг аниқлигини ошириш, инсон омилини бартараф этиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради. Лабораторияда кунига жами 4 000 гача таҳлил бажариш мумкин.

“GTL” заводи лабораториясининг ўзига хослиги турли хил қўллаш сегментлари, жумладан, газни қайта ишлаш, газ кимёси, шунингдек нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси учун кўплаб тадқиқот усулларини қўллашдан иборат.

Лаборатория ходимлари замонавий синов усуллари, жумладан, “ASTM International” халқаро стандартларига мувофиқ синовларни ўтказиш усулларини ўзлаштирган. Ҳозирги кунда “GTL” заводи Марказий лабораториясининг миллий ва халқаро аккредитациясига тайёргарлик ишлари фаол олиб борилмоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|