“Ўзбекнефтгаз” AК делегацияси Бишкек шаҳрида ўтказилган “EXPO KYRGYZSTAN EURASIA – 2021” 2-Халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ делегацияси шу йилнинг март ойи охирида Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган “EXPO KYRGYZSTAN EURASIA – 2021” 2-Халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди.

Ушбу кўргазманинг асосий мақсади Евроосиё мамлакатлари корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборатдир.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қирғизистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва корхоналари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди. Ушбу учрашувларда нефть ва газ саноати бўйича савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, қўшни мамлакатлар бозорларида маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги вакиллари билан турли соҳалардаги ихтисослашган компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, хусусан, Қирғизистон нефть ва газ саноатида ишчиларнинг тажриба алмашиши ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” AЖ ва Қирғизистон компаниялари билан савдо алоқалари фаол ривожланмоқда. Мавжуд вазият ва карантин чекловларига қарамай, ўтган йили ушбу давлатга нефть ва газ маҳсулотлари қарийб 4 миллион долларга экспорт қилинган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткични ошириш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|