February 15

“Ўзбекнефтгаз”: “Dubai Expo–2020” кўргазмасида Германия компанияси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 12-16 февраль кунлари Дубай шаҳрида ўтказилаётган “Dubai Expo–2020” халқаро кўргазмаси доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги”да "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Германиянинг “Clariant” компанияси вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва “Clariant” компанияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ушбу Меморандум “GTL” заводига зарур кимёвий маҳсулотлар етказиб беришни назарда тутади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Clariant” нефть ва газ ишлаб чиқариш учун ихтисослаштирилган кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир.

Компания дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларда ўзининг филиал ва ваколатхоналари ҳамда 40 дан ортиқ заводларига эга. Компаниянинг корхоналари уй ва саноат учун кимёвий моддалар, табиий ресурслар, катализаторлар ва катализатор технологиялари, пластмасса ва қопламалар ишлаб чиқаради.

Шу билан бирга, унинг тадқиқот ва ишланмалари бугунги куннинг асосий тенденцияларига қаратилган. Буларга энергия самарадорлиги, қайта тикланадиган хом ашё, кам эмиссияли транспорт ва табиий ресурсларни тежаш киради.

Учрашувда “Clariant” компанияси вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган яна бир йирик лойиҳа – Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасига қизиқиш билдиришди.

Лойиҳа доирасида кўзда тутилган полипропилен ишлаб чиқариш ускунаси учун катализатор етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди. Хорижлик мутахассислар Германия компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган катализаторларнинг афзалликларини ҳақида батафсил маълумот беришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|