“Ўзбекнефтгаз”: Хориждан олиб келинган компрессорнинг ички эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш учун маҳаллий корхонага буюртма берилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатлари 2003 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда. Ушбу агрегатларда Франциянинг “Dresser Rand” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “D12R6B” русумли компрессорлар ўрнатилган.

Ушбу компрессорларнинг ички эҳтиёт қисмлари ўз ресурсини ўтаб бўлгани сабаб, газ ҳайдаш агрегатларида авария ҳолатлари юзага келиши натижасида фавқулодда ишдан тўхташ ҳолатлари кузатилаётган эди. Компессорларнинг ички эҳтиёт қисмлари хорижда тайёрланганлиги сабаб, уни қисқа фурсатда таъмирлаш имконсиз эди. Яъни хорижий компанияга бюртма бериш ва уни келтириш ҳам вақт, ҳам кўп сарф-ҳаражатни талаб этадиган жараён ҳисобланади.

Муаммо ечимининг муқобил йўлини танлаш мақсадида, Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мутахассислари Чирчиқ шаҳридаги “UNGM-DR SERVIS MARKAZI” МЧЖ ҚКси билан музокаралар олиб борди.

Мутахассислар ушбу маҳаллий корхонанинг метал йўниш ва қайта ишлов бериш, ишчи ғилдиракларни тайёрлаш ва балансировка қилиш цехлари ва металлар такрибини текшириш лабораториясининг фаолияти билан танишишди.

Музокаралар натижасида ишлаб чиқариш корхонаси билан “D12R6B” русумли компрессорларнинг зарурий эҳтиёт қисмларидан бир донасини тажриба синов тариқасида тайёрлаб бериш бўйича келишувга эришилди. Агар маҳаллий корхона томонидан буюртма асосида ишлаб чиқилган эҳтиёт қисмлар синовдан муваффақиятли ўтса, келгусида савдо алоқалари давомий йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун: “Bateman” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, унда 4 та газ ҳайдаш агрегати мавжуд. Ушбу станциянинг лойиҳавий қуввати йилига 13 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб беришга мўлжалланган. Станцияга 2003 йилда АҚШнинг “Dresser Rand” ва “General Electric” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|