"Ўзбекнефтгаз": "Жанубий Ўртабулоқ" сиқув компрессор станциясидаги техник носозлик қисқа муддатда бартараф этилди (Фото)

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги "Жанубий Ўртабулоқ" сиқув компрессор станциясидаги агрегатнинг носоз двигатели таъмирланиб ишга туширилди.

"Жанубий Ўртабулоқ" сиқув компрессор станцияси "Жанубий Ўртабулоқ" конидаги қудуқлардан табиий газ қазиб олинишининг самарадорлигини ошириш мақсадида қурилган.

Ушбу станциянинг асосий вазифаси захираси кам конлардаги паст босимли қудуқлардан келадиган газларни қабул қилиб, босимини магистрал газ қувурига кўтариб беришдан иборат.

Ушбу станциядаги 3 та газ ҳайдаш агрегатларида "Caterpillar G3608" русумли газопоршенли двигателларидан фойдаланилади.

ГҲА - 200 газ ҳайдаш агрегати двигателидаги цилиндр гилзасидан сув ўтказиб юборганлиги аниқланди ва хорижий компаниялардан мутахассислар келиши пандемия сабабли узоқ вақт талаб қилинишини инобатга олиб, уларни жалб қилмасдан, жойлардаги мутахассислар билан биргаликда қисқа вақтда аниқланган носозлик бартараф этилди ва агрегат ишга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, бир дона газ ҳайдаш агрегати ишдан тўхтаб қолса, кунига 1.0 млн. куб метр газ камайишига олиб келади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|