“Ўзбекнефтгаз”: “Култак”, “Помуқ” ва “Алан” конларининг ишчи-ходимлари халқаро стандартлар бўйича ўз малакаларини оширишди

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “ISO 14001:2015” ва “ISO 45001:2018” халқаро стандартларини жорий этиш мақсадида жорий йилнинг март ойида “Smart Management” МЧЖ малакали ўқитувчилари томонидан “Култак”, “Помуқ” ва “Алан” конларининг ишчиларини ишдан ажралмаган ҳолда ўқитилиши таъминланди.

Ўқитиш жараёнида ходимларга “ISO 14001:2015” экологик бошқарув тизими, “ISO 45001:2018” соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги тизимларининг мақсади, ушбу халқаро стандартларини жорий этишда эришиладиган натижалар ҳамда корхоналар фаолиятида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, PCDA (режалаштир-бажар-текшир-яхшилаш учун қайта ҳаракатларни амалга ошир) концепцияси, корхонанинг контексти, уни аниқлаш усуллари, корхона контекстини аниқлашда корхонанинг энг юқори раҳбаридан энг қуйи поғонадаги ходимларининг тизимда иштирок этиш жараёни ҳақидаги билимлари мустаҳкамланди.

Ўқитиш дастурига асосан корхонанинг “ISO 14001:2015” ва “ISO 45001:2018” халқаро стандартлари бўйича сиёсати ҳамда уни амалга ошириш вазифалари, корхона томонидан атроф-муҳитга таъсир қилувчи экологик аспектлар, ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида ишчи муҳитдаги мавжуд хавфлар ва рискларига бағишланган маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, штирокчиларга хавфлар ва рискларнинг турларини аниқлаш услублари, уларнинг олдини олиш ва бошқариш чоралари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Аудитларни ўтказишдан мақсад ва унинг турлари ҳамда уларни ўтказиш тартиби, ходимлар ва раҳбариятнинг жавобгарлиги, раҳбарият таҳлиллари тушунтириб берилди.

СваЭХ, СМҚваМХ департаментининг бош мутахассиси Ж.Тиркашов тайёрлади.

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|