“Ўзбекнефтгаз”: Қонликўл туманидаги “Темир дафтарга” киритилган 20 та оилага ҳомийлик асосида уй-жой қурилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва ҳудуд аҳолисига яқиндан ёрдам бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликул тумани, “Қонликўл” овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан туман ҳокимлиги балансида бўш турган 15-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси қайта таъмирланмоқда. Бино қайта таъмирлангач, “Қонликўл” ОФЙ маҳалласида яшовчи “Темир дафтарга” киритилган 20 та уй-жойга мухтож кам таъминланган оилаларга турар-жой сифатида ажратилиб берилади.

Айни пайтда ушбу объектларда қурилиш ишларини амалга ошириш ва кейинчалик уй-жой сифатида фойдаланиш бўйича Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси қурилиш конструкцияларини синаш лабораториясининг тегишли хулосаси олинди.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари буюртмачиси этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 25 февралдаги қарорига асосан “Ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси” белгиланган. Лойиҳа-смета ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Шаҳар ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу объект жорий йилнинг июнь ойида тўлиқ таъмирланиб, кам таъминланган оилаларга топширилиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|