“Ўзбекнефтгаз”: Кон қувурлари ва уларга хизмат кўрсатувчи объектларнинг электрон геоахборот базаси яратилди

Бош саҳифа Русский

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқ ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви ва нефть-газ соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг ҳар бир соҳага тадбиқ этиш бўйича яна бир муҳим қадам бўлди.

Ушбу Қарорга билан Давлат объектларини хатловдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимига киритиш вазифалари белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бугунги кунда жамиятга тегишли бошқарма ва обеъктларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли қазиб чиқариш кон қувурларининг электрон геоахборот базаси яратилди. Ушбу электрон база орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қазиб чиқариш кон қувурларнинг бутун тизими ва уларга хизмат кўрсатиш объектлари ҳақида электрон тарзда ахборотга эга бўлиш мумкин. Эндиликда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ягона макон координаталарининг тизими ва ягона топография асосларини электрон тарзда қўриш мумкин. Бу эса, ўз навбатида қазиб чиқариш кон қувурлари, уларга оид ҳужжатлар ва кўргазмали материаллар ҳақидаги ахборотларнинг ишончлилигини таъминлайди.

Энг муҳими қазиб чиқариш кон қувурларининг геоахборот базаси ёрдамида “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига қизиқиш билдирган хорижий инвесторлар учун ушбу объектларнинг жойлашган манзиллари ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда кўриш имконияти яратилди.

Республикадаги мавжуд қазиб чиқариш кон қувурларининг геоахборот базаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ Лойиҳалаштириш департаменти мутахассислари ва “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳа институт ходимлари билан ҳамкорликда яратилди.

Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудидаги 2 225 км, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги 129 км, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳудудидаги 16 км мавжуд кон қувури объектлари ҳақидаги геоахборотлар Давлат кадастрлари палатасининг Давлат кадастрлари ягона тизимига киритилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|