“Ўзбекнефтгаз”: Кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига маҳсулотлар импортини қисқартириш самарадорлигига эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, 2020 йил давомида маҳаллийлаштириш дастури доирасида кенг кўламли ишлар бажарилди ва самарадорликка эришилди.

Жумладан, маҳаллийлаштириш дастури доирасида 15 та лойиҳа бўйича режага нисбатан 180,5 фоиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Импорт ўрнини қоплаш дастури (импортозамещение) доирасида 290,0 млн доллар эквивалентидаги ёки режага нисбатан 118,3 фоиз маҳсулотлар импортини қисқартириш самарадорлигига эришилди, шу жумладан, 243,6 млн доллар (121,7 фоиз) маҳаллийлаштириш ва 46,4 млн доллар (103,1 фоиз) кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига.

Кооперацияни кенгайтириш мақсадида 17 та маҳсулот турини ўзлаштириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, йил давомида 6 та маҳсулот турини ўзлаштиришга эришилди (активлаштирилган кўмир, коррозияга қарши ингибиторлар, совутиш суви биоцидлари, микробиологияни бошқариш кимёвий реагентлар, УЗ-АД1 адсорбенти, босим ўлчагичлар).

Маълумот учун: Онлайн порталдан 8 та тизим корхонаси бўйича 8500 турдаги харид маҳсулотлари бўйича эҳтиёж, 20 дан ортиқ турдаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумотлар ўрин олган.

Портал фойдаланувчи билан қайта алоқа ўрнатиш, буюртмаларни рўйхатга олиш, онлайн мулоқотга киришиш, Қарши шаҳридаги павильонга онлайн ташриф буюриш каби функциялар билан жиҳозланган. Ҳозирда портални ягона кооперация порталига интеграция қилиш ишлари кўриб чиқилмоқда.

“Тармоқ-ҳудуд” принципида кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича ягона электрон кооперация портали орқали 445,6 млрд сўмлик 1803 та шартномалар имзоланди. Харид қилинган маҳсулот ва хизматлар республиканинг 12 та вилоятини қамраб олиб, 200 га яқин тадбиркорлик субъекти билан амалга оширилди.

Натижада, корхонанинг умумий харидлар ҳажмида маҳаллий маҳсулотлар улуши 25 фоизгача етказилди. 2021 йил учун Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 21 та лойиҳа бўйича 3,14 трлн сўмлик (ўсиш суръати 2,4 марта) маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|