“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонига Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси ташриф буюрди

Бош саҳифа Русский

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрининг “Корхоналарни хусусийлаштириш ва соғломлаштириш клиникасида” фаолият юритувчи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонига Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Петрович Дорошенко ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ўзбекистон-Украина давлатлараро кооперация алоқаларини ўрнатиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Украина давлати вакиллари томонидан амалга оширилаётган “Uzbekneftegaz GTL” инвестицион лойиҳаси доирасида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар турлари ва ҳажмларига алоҳида этибор берилиб, қизиқиш билдирилди.

Учрашув доирасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|