“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллийлаштириш ва кооперация бўйича виртуал кўргазмаси ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Онлайн кўргазма портали (виртуал кўргазмаси) тест режимида ишга туширилди.

Мазкур онлайн порталдан тизим таркибидаги 8 та саноат корхонаси бўйича 8500дан ортиқ турдаги харид маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳамда 20дан ортиқ турдаги ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳақида маълумотлар ўрин олган.

Порталнинг кириш саҳифасида Қарши шаҳрида ташкил этилган маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонига 360 даражали периферик тур ташкил этилган.

Таъкидлаш жоизки республика хўжалик бирлашмалари орасида илк маротаба экспериментал кўринишда ташкил этилган мазкур портал фойдаланувчи билан онлайн режимда қайта алоқа ўрнатиш, маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича буюртмаларни рўйхатга олиш, шоу-румларга онлайн ташриф буюриш каби функциялар билан жиҳозланган.

Товар-моддий бойликлари уларга бўлган йиллик эҳтиёж миқдори, уларнинг жисмоний ҳажми, ташқи кўриниши, фойдаланиш мақсади, талаб этиладиган стандартлар ҳамда техник топшириқномалари бўйича жойлаштирилди.

Ҳозирда порталдан фойдаланиш бўйича анимацион роликни тайёрлаш, портални ўзбек ва инглиз тилидаги кўринишларини тўлиқ ишга тушириш, республика ягона электрон кооперация портали (cooperation.uz) ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий этилаётган рақамлшатирилган тизимларга тўлиқ интеграция қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|