“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ корхоналари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан 35 млрд сўмлик шартномалар имзоланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 22–24 апрель кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтган тоғ-металлургия, энергетика, кимё ва қурилиш материаллари соҳаларида "Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси"да “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизим корхоналари иштирок этди.

Ушбу кўргазмада республиканинг барча вилоятларидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар иштирок этди. Шундан 150 га яқин корхоналар бевосита ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларини намойиш этишди.

Мазкур саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ корхоналари ўзларининг юқори сифатли полимер маҳсулотлари, шунингдек, уларни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарилган полимер қувурлари, томчилатиб суғориш тизими эҳтиёт қисмлари, композит панеллари, халқ истеъмоли маҳсулотларини намойиш этилди. “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг кенг спектрдаги ёқилғи маҳсулотлари, “Махсусэнергогаз” АЖ метал қувурлари учун полиэтилен қопламалари ва турли хил хизматлари билан қатнашди.

Ярмарка давомида маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация йўналишида бир қатор амалий келишувларга эришилди. Хусусан, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ва “Uzbekneftegaz GTL” томонидан Навоий кон-металлургия комбинати эҳтиёжлари учун узоқ муддатли истиқболда дизель ёқилғисини узлуксиз етказиб беришга келишиб олинди.

Шунингдек, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси эҳтиёжлари учун зарур бўладиган илгари импортдан харид қилинган метал буюмларини “Навоий машинасозлик заводи” АЖ негизида ўзлаштириш, “Навоийазот” АЖ томонидан кимёвий реагентлар билан таъминлаш бўйича меморандумлар имзоланди.

Тизим таркибидаги нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва бурғилаш корхоналари томонидан умумий қиймати 35 млрд сўмдан ортиқ маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда хизматларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб бериш бўйича шартномалар шартлари келишиб олинди.

Мазкур келишувлар натижасида фильтрлар, саноат мойлари, беркитиш-бошқариш қурилмалари, кимё маҳсулотлари, манометр ва ўлчагичлар, подшипниклар, бентонит, барит, манжетлар, резинотехника ва электротехника буюмлари, ўт ўчириш қурилмалари ва бошқалар маҳаллий корхоналар томонидан етказиб берилиши таъминланади.

Ушбу тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда келгусида нефть ва газ соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишга имкон беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|