“Ўзбекнефтгаз”: Муборак конларида 3 та сиқув компрессор станцияси қурилади (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш Дастури доирасида 3 та сиқув компрессор стациясини қуриш ишлари бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

“Enter Engineering” компанияси билан ўзаро ҳамкорликда “Алан”, “Зеварда”, “Денгизкўл” конларида 3 та сиқув компрессор станцияларини қуриш (ДКС) ва ишга тушириш бўйича амалда ишлар бошланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” икки томонлама бажарилаётган ва бажарилиши режалаштирилган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш, “Йўл хатираси”да белгиланган ишларнинг бориши ва берилган топшириқлар бўйича амалда қилинган чора-тадбирлар натижасини ўрганиш мақсадида конларга ташриф буюрди.

“Алан”, “Зеварда”, “Денгизкўл” конларида вахтада ишловчи оддий-ишчи ходимларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари ҳам ўрганилди. Уларга барча шароитлар яратиб берилиши кераклиги таъкидланди.

Учрашув давомида вахтада меҳнат қилаётган ишчилар яратиб берилган мавжуд шароит учун аввало Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди ва Ўзбекистоннинг нефт ва газ соҳасига ҳисса қўшаётганликларидан мамнун эканликларини билдиришди.

Таъкидлаш керакки, Сиқув компрессор станцияларини қуришда замонавий “Baker Hughes General Electric” (АҚШ) компанияcининг газтурбина ускуналари ва компрессорларидан, шунингдек “Моторсич” (Украина), “Akcelik” (Туркия), “Denair Energy” (Хитой) компанияларининг ускуналари фойдаланилади.
Кунлик 9,1 млн.куб.м қувватига эга бўлган “Алан” конидаги сиқув компрессор станцияси бўйича лойиҳалаш ишлари 33,27% бажарилди, ускуналарни етказиб бериш 4,83% бажарилди, қурилиш ишлари бошланиши август ойида режалаштирилган.

Кунлик 9,5 млн.куб.м қувватига эга бўлган “Зеварда” конидаги сиқув компрессор станцияси бўйича лойиҳалаш ишлари 20,7% бажарилди, ускуналарни етказиб бериш 5,15% бажарилди, қурилиш ишлари 1,25% бажарилди, жумладан фундамент ишлари олиб борилмоқда.

Кунлик 6,5 млн.куб.м қувватига эга бўлган “Денгизкўл” конидаги сиқув компрессор станцияси бўйича лойиҳалаш ишлари 19,19% бажарилди, ускуналарни етказиб бериш 4,57% бажарилди, қурилиш ишлари бошланиши сентябрь ойида режалаштирилган.

Ушбу объектларни ишга туширилиши табиий газни қазиб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада кўпайишига ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газ билан таъминлашга қаратилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|