“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар давом эттирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5969-сон Фармонига мувофиқ, республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида, карантин даврида коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланганларни Жамият ҳисобидан даволаниши белгилаб қўйилган.

Бошқарма ва корхоналарда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, ходимларга қуйидагиларга доимий амал қилиниши белгилаб қўйилган:

– иш жойларида ходимлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш;

– қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, юз-кўзларни қўл билан ушламаслик;

– йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни салфетка ёки букилган тирсаги билан тўсиш;

– иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши каби белгилар намоён бўлса, кечиктирмасдан зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш.

2021 йил 18 февраль холатида бошқарма ва корхоналар 74 854 дона тиббий ниқоб, 17 480 минг жуфт тиббий қўлқоп, 5 478 дона антисептик воситалар, 3 280 дона хўжалик совуни ва бошқа турдаги ҳимоя воситалари билан таъминланди.

Ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бошқарма ва корхоналардаги ишчи ходимлар COVID-19 га қарши бепул асосда тест топшириши давом эттирилмоқда. 2021 йилнинг бошидан бугунги кунга қадар жами 4 084 нафар ходимдан тест олинган. Ҳозирги кунда хасталик аниқланган ишчи-ходимлар мавжуд эмас.

Бошқарма ва корхоналарга COVID-19 коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш учун қуйидаги ишларни давом эттириш зарур ҳисобланади:

– бошқарма ва корхоналарда инфекциядан ҳимоялаш воситаларидан фойдаланилган ҳолда ишларни давом эттириш, кириш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини доимий равишда ўлчаб бориш;

– “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг 2020 йил 17 июндаги видеоселектор йиғилишидаги топшириғи ижросини сўзсиз таъминлаш учун бошқарма ва корхоналар раҳбарлари пандемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун вилоят, шаҳар, туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан белгиланган тартибда шартнома асосида иш жойларида ишчи- ходимларнинг тест топширишларини ташкиллаштириш;

– бошқарма ва корхоналарда пандемия тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган ҳимоя воситалари (тиббий кўлқоп, ниқоб, хўжалик совуни, антисептик воситалар, тана ҳароратини ўлчаш воситалари, дезинфекцияловчи воситалар) захирасини яратиш;

– ишлаб чиқариш заруриятига кўра, Жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналарга хорижий давлатлардан кириб келадиган юк транспорт воситалари ҳайдовчиларини белгиланган карантин талабларига мувофиқ назорат қилиш, шунингдек, эпидемиологик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган шахсларни махсус covid инфекциясини аниқловчи лаборатория текширувига жалб этиш, таҳлил натижаси чиққунга қадар уларни тегишли ҳудудларга киришларини таъқиқлаш.

Ушбу йўналишда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг мутахассислари томонидан ишлар давом эттирилмоқда.

СМҚ ва МХ бўлими бошлиғи Э.Р.Шомурадов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|