“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш чоралари кучайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Тошкент шаҳрида сўнгги кунларда коронавирусдан касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан ошгани муносабати билан Тошкент шаҳар штаби томонидан касаллик тарқалишининг олдини олишни кўзда тутувчи бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.

Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ҳам нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида, карантин даврида коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланганлар Жамият ҳисобидан даволаниши белгилаб қўйилган.

Бошқарма ва корхоналарда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, ходимларга қуйидагиларга доимий амал қилиниши белгилаб қўйилган:

– иш жойларида ходимлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш;

– қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, юз-кўзларни қўл билан ушламаслик;

– йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни салфетка ёки букилган тирсаги билан тўсиш;

– иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши каби белгилар намоён бўлса, кечиктирмасдан зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш.

2021 йил 18 март ҳолатида бошқарма ва корхоналар 46 478 дона тиббий ниқоб, 15 724 минг жуфт тиббий қўлқоп, 4 298 дона антисептик воситалар, 2 966 дона хўжалик совуни ва бошқа турдаги ҳимоя воситалари билан таъминланди.

Ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бошқарма ва корхоналардаги ишчи ходимлар COVID-19 га қарши бепул асосда тест топшириши давом эттирилмоқда. 2021 йилнинг бошидан бугунги кунга қадар жами 4 625 нафар ходимдан тест олинган.

Тест натижаларига кўра, 2 нафар ходимда COVID-19 инфекцияси борлиги аниқланган, шундан, 1 нафар ходим соғлиги тикланиб ишга чиққан ва 1 нафар ходим даволанишда карантинга олинган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Бошқарма ва корхоналарда COVID-19 коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш учун инфекциядан ҳимоялаш воситаларидан фойдаланилган ҳолда ишлар давом эттирилмоқда. Бинога кириш жойларида ходимларнинг тана ҳарорати доимий равишда ўлчаб борилиб, иш жойларида ишчи-ходимларнинг тест топширишлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, ҳимоя воситалари (тиббий кўлқоп, ниқоб, хўжалик совуни, антисептик воситалар, тана ҳароратини ўлчаш воситалари, дезинфекцияловчи воситалар) захираси яратилган.

Жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналарга хорижий давлатлардан кириб келадиган юк транспорт воситалари ҳайдовчиларини белгиланган карантин талабларига мувофиқ назорат қилиниб, шунингдек, эпидемиологик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келганларни махсус инфекцияни аниқловчи лаборатория текширувига жалб этиш, таҳлил натижаси чиққунга қадар уларни тегишли ҳудудларга киришларини таъқиқлаш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу йўналишда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг мутахассислари томонидан ишлар давом эттирилмоқда.

СМҚ ва МХ бўлими бошлиғи Элбек Шомурадов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|