“Ўзбекнефтгаз”: Коронавируснинг нефть ва газ соҳасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида назорат тадбирлари кучайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда карантин тартибини кучайтириш бўйича қатор чоралар эълон қилинди.

Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Инқирозга қарши ҳамда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг доимий фаолият кўрсатувчи штабининг навбатчилик жадвалига асосан тизимдаги корхона ва бошқармаларда коронавирус пандемиясининг нефть ва газ соҳасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида масъул ходимлардан иборат штаб томонидан кечаю-кундуз навбатчилик асосида фаолият олиб борилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида карантин даврида коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланган ишчи-ходимлар Жамият ҳисобидан даволаниши амалга оширилмоқда. Пандемия тарқалишини олдини олишда фойдаланиладиган ҳимоя воситалари (тиббий кўлқоп, ниқоб, хўжалик совуни, антисептик воситалар, тана ҳароратини ўлчаш воситалари, дезинфекцияловчи воситалар) захираси яратилган. Ҳар бир объектда дезинфекция қилиш воситалари билан таъминланиб, кунига икки мартадан эрталаб ва кечқурун смена алмашиш вақтида дезинфекция ишларини давом эттирилмоқда.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан бошқарма ва корхоналарда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Департамент томонидан навбатдаги тарғибот, ташвиқот ва назорат тадбирлари 15 – 21 апрель кунлари “Гулистон нефть базаси”, “Навоий нефть базаси”, “Жиззах нефть база” масъулияти чекланган жамиятларда, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Uzbekneftegaz GTL” заводида олиб борилди. Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан объектларга саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида фоалият юритувчи ходимларнинг сони 39 740 нафарни ташкил этмоқда. Шундан ҳозирги пандемия даврида тизим бўйича меҳнат қилаётган ходимлар сони 31 790 нафарни, даволанишга ва меҳнат таътилига чиққанлар сони 6 810 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 21 апрель ҳолатига кўра, тизимдаги бошқарма ва корхоналар бўйича 45 990 дона тиббий ниқоб, 15 480 жуфт тиббий қўлқоб, 3 740 дона хўжалик совуни, 2 940 дона антисептик воситалар ва 382 дона пирометр (тепловизор)лар билан таъминланган.

Бундан ташқари, бошқарма ва корхона раҳбарлари пандемия тарқалишини олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун вилоят, шаҳар, туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан белгиланган тартибда шартнома асосида иш жойларида тест топширилиши ташкил этилмоқда.

Тизимдаги бошқарма ва корхоналарда жорий йил бошидан ҳозирги кунгача жами 6 106 нафар ишчи-ходим COVID-19 га қарши тест топширган. Тест натижаларига кўра, 5 нафар ишчи-ходимда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Шундан, 3 нафар ходим соғлиги тикланиб ишга чиққан ва 2 нафар ходим даволанишда карантинга олинган. Ҳозирда аҳволи яхши.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|