“Ўзбекнефтгаз”: Коррозияни олдини олиш мақсадида нефть ва газ қувурлари Электр кимёвий ҳимоя билан таъминланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз ва беталафот электр энергияси ҳамда технологик ва ёрдамчи нефть-газ қувурлари тармоқларининг самарали ишлаши учун Электр кимёвий ҳимоя (ЭКҲ) билан таъминлаш ва эксплуатация қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Коррозия қувур линиялари учун катта хавф туғдириб, уларнинг тузилишини бузиши, хизмат муддатини қисқартириши, эрта разгерметизация ва ёрилишларга олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида қувурларни сақлаш, шунингдек, ишламай қолган қувурларни таъмирлаш ва алмаштириш билан боғлиқ харажатларнинг ошишига олиб келади.

Коррозия қувур линиясини ташкил этадиган материалларнинг табиий оксидланиш жараёнлари туфайли юзага келади ва бу кимёвий жараён материалнинг таркибини ўзгартиради.

Шу сабаб ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник ростлаш департаментининг Бош энергетик бўлими мутахассислари томонидан жамият тасарруфидаги барча объектларда оксидиантларнинг таъсирини зарарсизлантириш ва коррозияни олдини олиш мақсадида қувурлар электр кимёвий ҳимоя билан таъминланмоқда.

Нефть-газ қувурлари тармоқларининг самарали ишлаши учун тўғри эксплуатация қилиш тадбирлари кечиктириб бўлмас ишлардир. Ушбу тадбирлар қувурлар ва технологик ускуналарни узоқ ва талафотсиз ишлатишда самара беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|