“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида Молиявий ва комплаенс назорат инспекторлари томонидан профилактик семинар ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида комплаенс назорат тизими жорий этилиши ва унинг аҳамияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Аввало, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2752-сонли, 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сонли Қарорларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва корхоналарида коррупциявий ҳолатларнинг барча кўринишларига қатъий чидамсизлик руҳиятини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.

Жамиятда ушбу Қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

Маълумки, “2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури”нинг 21-бандида Устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда коррупцияга қарши комплаенс назорат тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Ушбу дастур ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ташкил этилди ва тизим таркибидаги барча бошқарма, маъсулияти чекланган жамиятларда комплаенс инспекторлар лавозими жорий қилинди.

Молиявий ва комплаенс назорат департаментининг ҳудудий комплаенс инспекторлари М.Мирзаев ва А.Дустовлар томонидан Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказилган семинарда коррупцияга қарши комплаенс назорат орқали ушбу иллатга барҳам бериш йўллари ҳақида батафсил ахборот берилди.

Хусусан, қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган назорат чораларини қўллаш ва тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳам ана шундай тадбирлардан биридир.

Бундан ташқари, ходимларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида, бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар Жамиятнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда ва реал вақт режимида тест синовларидан ўтказиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, тизимдаги корхоналарда ташкилий, молиявий ва хўжалик жараёнларини мониторинг қилиш ва бошқаришга йўналтирилган, инсон омилини қисқартириш ва коррупцияга оид хавф-хатарларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган корпоратив ахборот тизими жорий этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларда, нефть ва газ қазиб олинаётган қудуқларда, маҳсулотлар сақланаётган ва тарқатилаётган базаларда рақамли технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизимини автоматлаштириш ва табиий газ ҳисобини юритишда аниқлик даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам коррупциянинг илдизига болта урувчи тадбирлардан биридир.

Баҳс ва мунозараларга бой тарзда давом этган мазкур семинар якунида, иштирокчилар соҳа бўйича ўзларининг савол ва таклифларини билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|