“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базаси ходимлари учун “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Бухоро нефть базаси” МЧЖ ходимлари иштирокида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ушбу семинар Молиявий ва комплаенс назорат департаментига қарашли Комплаенс соҳада ҳудудлар билан ишлаш гуруҳининг “Бухоро нефть базаси” МЧЖ бўйича бош инспектори Ж.Ниёзов томонидан олиб борилди. Унда иштирокчиларга ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖда ташкил қилинган комплаенс назорат тизимининг аҳамияти ва ушбу тизимнинг коррупцияга қарши курашишдаги самарадорлиги тушунтирилди.

Шунингдек, ходимларга коррупцияга қарши курашишда Республикамизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қолаверса, коррупциянинг давлатимиз келажаги ва жамият равнақига, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ривожига нисбатан салбий таъсири ҳақида фактлар асосида батафсил тўхталиб, коррупцияга қарши курашишда қонунда белгиланган принципларга оғишмасдан риоя қилиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўртасида аноним сўровнома ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|