“Ўзбекнефтгаз”: “Коррупциясиз тараққиёт сари” шиори остида тарғибот акциялари ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан жамият ва унинг тассаруфидаги барча бошқарма ва корхоналарнинг иш самарадорлиги ҳамда ишбилармонлик обрўсини йўқолишини, амалдаги қонун ҳужжатлар талаблари бузилишига салбий таъсир этувчи ҳар қандай коррупцион, молиявий ёки бошқа хавф-хатарларни олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Коррупциясиз тараққиёт сари” шиори остида ўтказилган тарғибот акцияларида ҳам ходимларда коррупцияга қарши фаол фуқаролик позициясини кучайтиришга қаратилди.

Унда бошқарма директори, бош муҳандис, директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, мажмуа, кон, хизмат, бўлим ва цех бошлиқлари, инженер-техник ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши, шунингдек, давлат раҳбари томонидан 2019 йил 27 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 29 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг локал ҳужжатларидан белгилаб қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминланиш ҳолати ўрганилди.

Бошқарманинг барча ходимлари ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва кўрсатмаларга қатъий тартибда амал қилишлари, раҳбарлар ўз ходимларига ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида масъул эканликлари қайд этилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида содир этилиши мумкин бўлган коррупцион вазиятлар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Бошқарманинг барча ходимларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, коррупцион ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|