“Ўзбекнефтгаз”: Комплаенс инспекторлари томонидан коррупцияга қарши муросасиз курашиш профилактикаси кучайтирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сон Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2020 йил 28 сентябрдаги 67-сон қарорига асосан, тизимда комплаенс инспекторлар фаолияти жорий этилган ва коррупцияга қарши йўналтирилган бир нечта ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Барча ички меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган коррупцияга қарши талабларга риоя қилишга қаратилган бўлиб, илғор халқаро амалиёт ва жаҳон тажрибасига асосланган. Шу жумладан, ISO 37001: 2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари – фойдаланиш учун талаблар ва кўрсатмалар” халқаро стандарти қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Мазкур коррупция ҳолатлари ва хавфини пасайтиришга йўналтирилган ички меъёрий ҳужжатлар мазмун ва моҳиятини тушунтириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва заводларига, “Uzbekistan GTL” МЧЖ, “UNG PETRO” МЧЖ ҳамда 15 та нефть базаларига бириктирилган комплаенс инспекторлари томонидан тренинглар ташкил этилди.

Тренинглар давомида коррупцияга қарши курашиш сиёсати, тизимдаги корхоналарда одоб-ахлоқ, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, хайрия ва ҳомийлик ёрдами, иш юзасидан совғалар ва меҳмондўстлик белгиларини кўрсатиш, хизмат тадбирлари ва вакиллик харажатлари, ҳамкорларни ўрганиш ва бошқа йўналишлар бўйича самарали давра суҳбатлари ўтказилди.

Ўқув тренингларидан кўзланган асосий мақсад – “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида шаффоф тизим яратиш, коррупция билан муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|