“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналар учун импортдан келтирилган эҳтиёжлар ўрни маҳаллий маҳсулотлар билан қопланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Коронавирус пандемияси таъсири туфайли бошқарма ва заводлардаги мавжуд саноат қувватларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида харидлар тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш ҳамда импортга бўлган эҳтиёжни босқичма-босқич камайтириш йўналишида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан тизим корхоналари эҳтиёжлари учун илгари импортдан келтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан янгича усулда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, Газни қайта ишлаш ва газ-кимё департаменти мутахассислари томонидан департамент, бошқарма ва тармоқ корхоналари учун видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тақдимотлари ташкил этилмоқда.

Департамент мутахассисларининг тармоқ корхоналарига ташрифи давомида газни қайта ишлаш ва газ-кимё лойиҳалари ҳамда корхоналардаги кимёвий реагентларнинг сарфларини ўрганиш натижасида, материал техник ресурсларнинг импорт қилинаётган қисми ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида импорт қилинаётган айрим маҳсулотлар Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам ишлаб чиқарилаётганлик ҳолатлари аниқланди. Импорт ҳажмини қисқартириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан корхоналар ўртасида видео тақдимотлар ўтказилди.

Хусусан, Ўзбекистондаги “CHILON LUBRICANTS” ҚК, “Oil Filter Technologies” ҚК ва Тошкент кимё технология илмий тадқиқот институти томонидан бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган ёқилғи-мойлаш, нефть маҳсулотларига қўшимчалар ҳамда техник ва технологик фильтрлар бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Тақдимот давомида тармоқ корхона мутахассислари томонидан қизиқтирган саволлар бўйича фикр алмашилди ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, 2020 йил 20–22 февраль кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтган “Нефтгаз форуми, Саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси”да йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида “Chilon Lubricants” ҚК вакиллари Шўртан ва Муборак нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармалари, “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ҳамда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга ташрифи амалга оширилди ва самарали ҳамкорлик амалга оширилди.

Ўтказилаётган видео алоқаларда компаниялар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг талабларига асосан маҳсулотлар устидан синов ва ўрганиш ишларини олиб боришга тайёр эканлигини билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|