“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналардаги қурилмаларни таъмирлашда ички ресурслардан фойдаланиш орқали импортни қисқартиришга эришилди

Бош саҳифа Русский

Пандемия шароитида хориждан моддий техника ресурсларини сотиб олиб келтириш жараёнлари узоқ муддатга чўзилиши нефть ва газ корхоналаридаги қурилмаларнинг барқарор ишлашини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.

Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, корхоналар томонидан талаб қилинаётган техник ресурсларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун барча корхоналарнинг омборлари инвентаризациядан ўтказилди.

Инвентаризация хулосалари асосида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” Газни ҳайдаш компрессор станциясида навбатдаги режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш учун
12 тонна ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси учун 0,5 тонна керамик шарга бўлган талаб “Муборак” газни қайта ишлаш заводидан етказиб бериш ҳисобига таъминланди.

Бошқармалар учун қолган эҳтиёжлар мавжуд ишлаб турган керамик шарларни қайта ишлатиш чораларини кўриш эвазига қопланади.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида иқтисодий самарадорликка ва маҳсулот импортини қисқартиришга эришилди.

Маълумот учун: Керамик шарлар табиий газни адсорбер бўйлаб бир хил тақсимланишига ҳамда цеолит доналарининг газга қўшилиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|