“Ўзбекнефтгаз”: Тизим корхоналари асосий воситаларининг ҳаққоний баҳоси Халқаро баҳолаш стандартлари (ХБС) асосида ҳисобланди

Бош саҳифа Русский

Барчага маълумки, муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимиз йирик корхона ва ташкилотларида жаҳон тажрибасини жорий қилиш, жумладан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий қилиш бўйича қатор фармон ва қарорлар қабул қилинган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сон қарорининг 12-бандини бажариш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016, 2017 ва 2018 йиллар учун МҲХС асосида тайёрланган Консолидациялашган молиявий ҳисоботи жаҳондаги “йирик тўртталик”га кирувчи “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан Халқаро аудит стандартлари (ХАС) асосида аудиторлик текширувидан ўтказилди ва 2020 йилнинг 5 июни ва 24 ноябрларида ижобий аудиторлик хулосаси олинди.

Мазкур ишнинг мантиқий давоми сифатида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил учун МҲХС асосида тайерланган консолидациялашган молиявий ҳисоботини аудитдан ўтказиш мақсадида “KPMG Tax & Advisory” халқаро баҳоловчи компанияси томонидан тизимдаги барча корхоналар ва ташкилотларнинг 2019 йил 31 декабрь санасида асосий воситалари, номоддий активлари ва тугалланмаган қурилиш объектлари ҳаққоний қийматининг иқтисодий баҳосизланиши (economic impairment) тўғрисидаги Ҳисоботи ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖнинг акционерлик капиталидаги улушнинг ҳаққоний қиймати тўғрисидаги Ҳисоботлар тайёрланди.

Айтиш жоизки, юқорида қайд этилган Президент қарори ижросини бажариш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида бўлган “Ўзтрансгаз” АЖнинг 51% акцияларининг 41,7 фоизи 2019 йилнинг ноябрь ойида Давлат активларини бошқариш агентлигига қайтарилганди. Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида 2019 йил 31 декабрь ҳолатида “Ўзтрансгаз” АЖнинг 8,3% акциялари қолган эди.

Маълумот: “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг (250дан ортиқ) 2015 йил 31 декабрь санасида асосий воситалари, номоддий активлари ва тугалланмаган қурилиши объектларининг ҳаққоний қиймати (Faire value) “KPMG Tax & Advisory” томонидан Ҳалқаро баҳолаш стандартлари асосида баҳоланган ва жорий йилнинг июнь ойида Ҳисобот “Ernst & Young” аудиторлик компаниясига тақдим этилган.

“KPMG Tax & Advisory” компанияси томонидан тайёрланган ҳисоботларга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 31 декабрь санасида:

– Асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ҳаққоний қиймати 22 162 млрд сўмни;

– “Ўзтрансгаз” АЖнинг акциядорлик капиталидаги 8,3% улушининг ҳаққоний қиймати эса 1 917 млрд сўмни ташкил этди.

Ушбу маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил учун МҲХС асосида тузилган ва “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудит қилинган консолидациялашган молиявий ҳисоботида (220дан ортиқ корхона ва ташкилот ҳисоботи жамланади) ўз аксини топади.

“Ўзбекнефтгаз”АЖнинг МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|