“Ўзбекнефтгаз”: Энергетикларнинг малака ва тажриба алмашинишлари йўлга қўйилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги бошқарма ва корхоналарнинг энерго тизимининг ишончли, мустаҳкам ва узлуксиз ишлашини таъминлашда ҳамда ишлаб чиқариш объектларидаги энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш кадрларнинг билим ва малакалари муҳим аҳамият касб этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, электр, иссиқлик энергияси, сув ҳамда газ қувурларини каррозиядан ҳимоялаш, қурилмаларни эксплуатация қилиш, реконструкция қилиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, шунингдек, замонавий энергия тежамкор қурилмаларни жорий қилиш мақсадида соҳа вакилларининг билим ва кўникмалари ҳамда тажрибалари оширилиб борилмоқда.

Хусусан, жорий 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг энергетики тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг 15 нафари ўз мутахассисликлари бўйича билим ва тажрибаларини алмашинишда фаол иштирок этишди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, соҳага оид вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлаш, шунингдек, ёш мутахассисларнинг билим ва иш тажрибаларини янада оширишдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|