“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 40 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилма тўла таъмирланди

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбатини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Таъмирлаш ишларини режалаштиришда “Лукойл оперейтинг Ўзбекистон” компаняси конларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳисобига умумий газ сарфини қисқартирилганлиги инобатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбатида модернизация лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар режалаштирилган.

Жорий йилнинг апрель ойида Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбатини таъминлаш мақсада ишлаб чиқилган “оловли ишлар” тадбирига асосан мавжуд К-1 колоннасининг ички элементлари “НИПИ Петон” МЧЖ (Россия) вакиллари иштирокида насадкаларини алмаштирилди. Бундан ташқари қурилмада технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган Т-3/1,2; С-1,2 аппаратларига метанол пуркаш тизими учун форсункалар ўрнатиш ҳамда маънан эскирган арматура ва КРУ-1, КРУ-2 клапанларни янгиланди.

Қурилмада олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида куз-қиш мавсумида унинг барқарор ишлаши ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Маълумот учун: “Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси” Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбати 1997 йилда ишга туширилган бўлиб, бир йилда 3 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 40 минг тонна суюлтирилган газ ва 12,0 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|