“Ўзбекнефтгаз”: “Кучлик нефть базаси” МЧЖда Автоматлаштирилган тизимни жорий этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 28 апрелдаги Қарори билан 2020–2022 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖда учта лойиҳани амалга ошириш вазифаси белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ, Ахборот коммуникация технологиялари департаменти томонидан тажриба лойиҳаси сифатида “Кучлик нефть базаси” МЧЖда автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилганлиги ҳақида маълум қилган эдик.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Kучлик нефть базаси” МЧЖда Автоматлаштирилган тизимни жорий этиш мақсадида кенг кўламли ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

“Кучлик нефть базаси” МЧЖнинг тайёр маҳсулотлар паркларида нефть маҳсулотларининг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН)ни жорий этиш бўйича “EMERSON” компанияси, “Махсус энерго газ” АЖ, “АЗС Комплект” МЧЖ мутахассислари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Айни пайтга қадар “Кучлик нефть базаси” МЧЖда “Иокогава электрик СНГ” МЧЖ (Россия) ечимлари асосида 5000 ва 2000 куб метр вертикал сиғимларга программалаштириш имкони мавжуд бўлган “Jumo” сатҳ-ўлчаш қурилмаси ўрнатилди ва диспетчерлик тизимида онлайн режимига чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|