“Ўзбекнефтгаз”: Кучлик нефть базасида автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН) жорий этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, “Kучлик нефть базаси” МЧЖда автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бошланган эди.

“Кучлик нефть базаси” МЧЖнинг тайёр маҳсулот паркларида нефть маҳсулотларининг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН)ни жорий этиш тўлиқ якунланди.

“Кучлик нефть базаси”даги сиғимларда тайёр нефть маҳсулотлар вертикал ва горизонтал сиғимларга ўрнатилган замонавий программалаштириш имкони мавжуд бўлган “Альбатрос“ АЖ компаниясининг бошқарув контроллерлари, шкафлари, сатҳ, босим, гидростатик босим, ҳарорат ўлчаш асбоблари ўрнатилди.

Шундан сўнг, диспетчерлик хизматига онлайн режимга чиқарилди ва “Kучлик нефть базаси” МЧЖда автоматлаштирилган тизим жорий этилди.

Ҳозирда бу тизим орқали нефть базасидаги барча маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий диспетчерлик хизмати тизимига онлайн режимига чиқарилди.

Таъкидлаш керакки, автоматлаштирилган тизим ўрнатилгани натижасида нефть маҳсулотлари ҳисобини юритишда тўлиқ аниқликка эришилди.

Шунингдек, маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва оператив бошқарувда қулайликларга эришиш ҳам таъминланди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|