“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги “Кўкдумалоқ” конидан 1515 тонна қўшимча тарзда нефть қазиб чиқаришга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, мамлакатда пандемия шароитига қарамай, республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, қудуқларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Кўкдумалоқ”, “Жанубий Кемачи”, “Умид”, “Зеварда”, “Шимолий Муборак” ва “Шумак” конларидан нефть, газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда.

Хусусан, “Кўкдумалоқ” нефтгазконденсатли конида ҳам қазиб чиқариш суръатини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, ушбу кондаги умумий қудуқлар сони 100 тани ташкил қилади. Шундан 87 таси нефтгазконденсатли қудуқ бўлиб, уларнинг 25 таси фонтан усулида ва 62 таси газлифт усулида ишлатилади. Қолган 13 та қудуқнинг 2 таси газ қудуғи ва 11 таси сув ҳайдовчи қудуқлардир.

Айни пайтда кондан ўртача кунлик 300 тонна, ойлик қарийб 8–9 минг тонна атрофида нефть қазиб чиқарилмоқда.

2020 йилнинг январь–август ойлари мобайнида ушбу кондан 63 минг 694 тонна нефть олиш режалаштирилган бўлса, амалда 72 минг 536 тонна қазиб олинди.

Нефть қазиб чиқариш кўрсаткичларини ошириш мақсадида бошқарма мутахассислари томонидан қудуқларда амалга оширилган интенсификация ишлари натижасида 911 тонна, қўшимча амалга оширилган тадбирлар натижасида эса 604 тонна, жами 1 минг 515 тонна қўшимча нефть қазиб чиқаришга эришилди.

Жорий йил якунида ушбу кондан 95 минг тонна нефть қазиб олиш режалаштирилган. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида йиллик режани ортиғи билан бажариш кўзда тутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|