“Ўзбекнефтгаз”: “Кўкдумалоқ” газни қатламга ҳайдаш компрессор станциясининг газ генератори Германия компанияси томонидан таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” газни қатламга ҳайдаш компрессор станциясининг D-сонли Газ ҳайдаш агрегатига капитал таъмирдан чиққан “LM-2500” русумли газ генераторини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

“Кўкдумалоқ” газни қатламга ҳайдаш компрессор станциясининг асосий вазифаси – “Кўкдумалоқ” конидаги табиий газ ва суюқ углеводородларни самарали қазиб олиш учун (газлифт усулида) қатламга газнинг босимини ошириб, ҳайдаб беришдан иборатдир.

Ушбу компрессор станциясида ишлатиладиган A-, B-, C-, D-сонли Газ ҳайдаш агрегатларининг ҳар бири кунлик 7,4 млн куб метр газни ҳайдаш қувватига эга.

D-сонли Газ ҳайдаш агрегатида ишлатилиб келинаётган “LM-2500” русумли газ генератори ўз ишлаш ресурсини ўтаб бўлганлиги сабабли, ечиб олиниб, Германиянинг “CEM Chemie", "Elektronik", "Metalle GmbH” компаниясига капитал таъмирлаш учун жўнатилган эди. Таъмирлаб олиб келинган газ генератори Германия компаниясининг Ўзбекистондаги вакили бошчилигида, департамент ва бошқарма мутахассислари иштирокида ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаси асосида ўрнатилди ва 72 соатлик синов режимида ишга қўшилди.

Газ генераторини ўрнатиш ва регламент ишларини ўтказиш жараёнида ташқи ва ички қисмлари ва ёрдамчи ускуналари ҳам тўлиқ текширувдан ўтказилиши талаб этилади. Шу сабаб генераторнинг ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблаш ишлари ўтказилиб, созлаш ишлари ҳам олиб борилди.

Натижада, Газ ҳайдаш агрегатларининг узлуксиз, бир меъёрда ишлашини таъминлашга эришилди.

Маълумот учун: “Кўкдумалоқ” газни қатламга ҳайдаш компрессор станцияси Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган. Ундаги мавжуд 4 та Газ ҳайдаш агрегатлари йилига 3 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станцияга 1997 йилда АҚШнинг “Dresser Rand” ва “General Electric” компанияларида ишлаб чиқарилган Газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|