“Ўзбекнефтгаз: “Кўкдумалоқ” конидаги 7 та қудуқ тубдан таъмирлангач, нефтнинг кунлик қазиб олиш ҳажми 321 тоннага кўпайтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларидан нефть қазиб олишни кўпайтириш мақсадида, 2021 йилда нефть қазиб чиқариш кўрсаткичлари ҳажмини ошириш мақсадида “Йўл харитаси” тузилган эди.

Ушбу “Йўл харитаси”да нефть қазиб чиқаришдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти томонидан кунлик мониторинг олиб борилмоқда.

Белгиланган тадбирлар доирасида жорий йилда “Кўкдумалоқ” конида 17 та, “Жанубий Кемачи” конида 7 та, “Умид” конида 7 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу қудуқлардан қазиб чиқарилаётган нефть маҳсулоти табиий тушишининг олдини олиш ҳамда мавжуд қазиб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини бир меъёрда ушлаб туришга эришилади.

Айни пайтда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” конидаги 7 та қудуқ тубдан таъмирланди. Улардаги умумий кунлик қазиб чиқариш 314 тоннадан 321 тоннага, яъни кунлик 7 тонна қўшимча нефть қазиб олишга эришилди.

Бундан ташқари, нефть қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида, “Умид” кони қудуқларида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|