“Ўзбекнефтгаз”: Кўкдумалоқ конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси тўлиқ ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Кўкдумалоқ КБҚ (Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси)да қурилиш ишлари якунланиб, қурилма тўлиқ ишга қўшилди.

Кўкдумалоқ КБҚ (Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси)га “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармаларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 22 дона электрон босим ўлчаш асбоблари ва 19 дона ростловчи клапанлар, 6та сатх ўлчов асбоблар, 5 та босимлар фарқини ўлчовчи асбоблар ва 25 дона замонавий ҳарорат ўлчов воситалари монтаж қилинди.

Технологик жараён кўрсаткичларини доимий назорат қилиш ва қурилмани технологик регламент асосида ишлашини таъминлаш мақсадида қурилмага бошқарув шкафи ўрнатилди ва керакли технологик параметрлар компьютерга чиқарилмоқда.

Жараёнларни автоматик бошқариш тизимини тадбиқ қилиш бўйича монтаж ва дастурий таъминот ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Метрология, автоматлаштириш ва стандартлаштириш бўлими ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорлигида амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|