“Ўзбекнефтгаз”: “Кўкдумалоқ” конидаги технологик қурилмалар кимёвий реагент ёрдамида туз чўкиндиларидан ҳимояланмоқда

Бош саҳифа Русский

Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги ишлаб чиқариш жараёнларида технологик қурилмаларни туз чўкиндиларидан ҳимоялаш ҳамда уларнинг ишлатиш муддатини узайтириш муҳим аҳамият касб этади. Нефть маҳсулотини қазиб чиқариш жараёнларида вужудга келадиган туз ётқизиқларининг қувурларда ҳосил бўлиши катта муаммоларга олиб келиши мумкин.

Шу сабабли, ҳозирги кунда бошқармаларда “ФЛЭК ИСО-502” маркали туз чўкиндисига қарши ҳамда “Scimol WS-2651” маркали металларни коррозияга учраб емирилишига қарши ингибитор кимёвий реагентидан нефть қувур ўтказгичлари ва қурилмаларида фойдаланилади. “Кўкдумалоқ” конида газ конденсати технологик қурилмаларида ҳам илк маротаба синаб кўрилмоқда.

Ушбу кимёвий реагент ёрдамида “Кўкдумалоқ” конидаги нефть ва газ йиғиш пунктларидан нефть тайёрлаш қурилмасигача бўлган 9 километр узунликдаги қувурларга режали график асосида мунтазам ишлов берилиб келинмоқда.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” конида ишлатилаётган 85 та қудуқ мавжуд бўлиб, ушбу қудуқлардан ўртача кунлик 303,5 куб метр маҳсулот олинади. Шундан 234 тоннаси нефть қазиб чиқариш ҳисобига тўғри келади.

Ушбу кондан қазиб чиқарилган нефть хомашёси йиғув пунктларида тўпланиб, бирламчи тайёрлаш жараёни амалга оширилади. Яъни бунда нефть таркибидаги газ ва йўлдош газ ҳамда қатлам сувлари ажратиб олинади. Қатлам сувидан ажралган нефть хомашёсига “ФЛЭК ИСО-502” маркали туз чўкиндисига қарши ҳамда “Scimol WS-2651” маркали металларни коррозияга учраб емирилишига қарши ингибитор кимёвий реагентлари ёрдамида ишлов берилиб, қувур ўтказгич орқали нефть тайёрлаш қурилмаларига узатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|