“Ўзбекнефтгаз”: Кўкдумалоқ мажмуасидаги Газ ҳайдаш агрегатларида таъмирлаш ишлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Кўкдумалоқ” мажмуасига қарашли 2-, 3-, 6-сонли йиғув пунктларидаги Сиқув компрессор станцияларнинг Газ ҳайдаш агрегатларида ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда регламент ва таъмирлаш ишлари ўтказилди.

Ушбу Сиқув компрессор станцияларнинг асосий вазифаси қудуқлардан келаётган паст босимли табиий газни “Кўкдумалоқ” мажмуаси бош иншоотига юқори босимда ҳайдаб беришдан иборатдир.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу станцияларнинг биттасини фаолиятдан тўхтаб қолиши кунлик 1 млн куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади. Табиий газ ҳажмининг қисқаришини олдини олиш учун Мажмуадаги станцияларнинг Газ ҳайдаш агрегатларида босқичма-босқич тезкор равишда регламент ва таъмирлаш ишларини ўтказиш талаб этилади.

Мажмуадаги Газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилган “Д-336-2” русумли газ турбинали двигателлар ва “ТКА-Ц-6,3”, “А/0,17-0,9”, “М-1” русумли компрессорлардаги навбатдаги таъмирлаш ишлари станция мухандис ходимлари томонидан ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаси асосида амалга оширилди.

Регламент ва таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида газ генераторларнинг ички қисми махсус ювиш воситаси ёрдамида юмшатилган сув билан ювилди. Газ турбинали двигателларнинг ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилди. Газ турбинали двигателлар ва компрессорларнинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширувдан ўтказилди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилади.

Натижада газ ҳайдаш агрегатларининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқариши олдини олишга эришилди. Шунингдек, регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулодда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқариши олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланади.

Маълумот учун: “Кўкдумалоқ” 2-, 3-, 6-сонли йиғув пункити Сиқув компрессор станциялари Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. Станциялар йилига 1,4 млн куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. 2009–2011 йиллар ушбу станциялардаги газ ҳайдаш агрегатларига Украина давлатининг “Мотор Сич” АЖда ишлаб чиқарилган “Д-336-2” русумли газ турбинали двигателлари ўрнатилиб, ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|