“Ўзбекнефтгаз”: “Кўкдумалоқ” конидан нефть қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида янги насослар ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, нефть ва табиий газни қазиб олиш ҳажмини ошириш, уларни қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги қатлам босимини сақлаш иншоатидаги маънан эскирган ва узоқ йиллардан бўён ишлатилиб келинаётган “ЦНС 300/1800” русумли насос янги замонавий “НКВ 600/200” русумлисига алмаштирилди. Натижада “Кўкдумалоқ” конига қарашли 8 та қудуққа ўртача кунлик 31000 куб метр сув ҳайдашга оширилиб, йиллик 450 минг кВт электр энергияси тежашлишига эришилди.

Ушбу чора-тадбирлар “Кўкдумалоқ” конидан нефть қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда қатлам босимини бир меъёрда ушлаб туришга хизмат қилади.

Маълумот учун: “Кўкдумалоқ” кони 1988 йилда ишга туширилган бўлиб, нефтнинг дастлабки захираси 95,936 млн тоннани ташкил этган. Бугунги кунгача 52,635 млн тонна нефть қазиб чиқарилган. Конда 85та ишлатилаётган нефть қудуқлари мавжуд бўлиб, ушбу қудуқлардан ўртача кунлик 303,5 куб метр суюқлик қазиб чиқарилади. Шундан 234 тоннаси нефть ҳисобига тўғри келади.

“Кўкдумалоқ” конида 1996 йилда қатламга сув ҳайдаш ишлари бошланган бўлиб, асосан коннинг шимоли-ғарбий ва қисман коннинг марказий қисмига ҳайдалиб келиниши натижасида қатлам босими тушиб кетишининг олди олинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|