“Ўзбекнефтгаз” аҳолига газ етказиб беришдан манфаатдор эмасми?

30 ноябрь куни АОКА пресс-холида ўтказилган матбуот анжуманида “Kun.uz” Интернет нашрининг мухбири Исломбек Муродалиев жаҳон бозорида газга бўлган талаб ва маҳсулот нархи кескин пасайганда, бу тушунча қанчалик ўзгаргани билан қизиқди.

Мухбирнинг ушбу саволига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев қуйидагича жавоб берди:

– Молиячи нуқтаи назаридан газнинг нархи мутаносиб эмас, деган принциплар кўпчиликни безовта қилади. Чунки жаҳон нархларида газнинг 1 куб метри 100–98 АҚШ долларига сотилса, бизда унинг нархи 38 АҚШ долларини ташкил этади.

Лекин “Ўзбекнефтгаз” АЖга берилаётган имтиёзлар, яъни тўғридан-тўғри капитализация қилинаётган кредитлар, имкониятларнинг ҳаммасини жамлаганимизда, биз 31 АҚШ долларига сотишдан ҳам манфаатдор бўлиб чиқамиз.

Лекин “Ўзбекнефтгаз” АЖ хўжалик субъекти сифатида ўз акциядорлари ва давлатнинг олдида ҳисобдор саналади.

Иккинчидан, бу ижтимоий йўналиш. Аҳоли дунё нархларини кўтармайди. Мен ўйлайманки, бу босқичма-босқич аҳолининг даромадидан келиб чиқиб, келажакда ҳал этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|