“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси”нинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига биноан “Андижон нефть базаси” МЧЖ ҳамда жамият тасарруфидаги филиаллар, ФЁТШ (Фермерларга ёқилғи ташиш шохобча) ва АЁҚШ (Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобча)ларда 2020–2021 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йиллар куз-қиш мавсумида базада йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилган ҳолда жорий мавсумга тайёргарликни сифатли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режалари ва йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Маълумот учун, “Андижон нефть базаси” МЧЖ нинг Асака, Шахрихон, Пойтуғ ва Гурунч-Мозор филиаллари мавжуд бўлиб, уларда жами 75 та ФЁТШ ҳамда 4 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Жамият балансида жами 144 та автоёнилғикашлари бор.

Улардаги маҳсулот ташувчи автомашиналарнинг ҳолати, нефть маҳсулотлари етказиб берувчи насослар, трубаларнинг ишга яроқлилиги, маҳсулот сақлаш учун мўлжалланган резервуарларнинг чидамлилиги ҳолати алоҳида ўрганилди.

Технологик қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Автоёнилғи ташувчи машиналарнинг техник ҳолати, улар учун зарур бўлган автошина, аккумулятор каби бирламчи эҳтиёт қисмлари яроқлилигини мутахассислар билан биргаликда яна бир бор кўздан кечирилди.

Мавсум учун зарур бўладиган моддий ва техник ресурсларни жамғариш ва улардан оқилона фойдаланиш тадбирлари белгилаб олинди.

Жамият сиғимлар боғидаги умумий хажми 3000 куб метр бўлган 5 та сиғим тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Айни пайтда битта сиғимни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бошқаруви раиси топшириғига асосан, тизимдаги барча нефть базаларининг фаолиятини ўрганиш мақсадида “Ишчи гуруҳ” тузилган бўлиб, улар томонидан доимий назорат ишлари амалга оширилиб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|