“Ўзбекнефтгаз”: “Кучлик нефть базаси”да қурилмаларнинг куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлаши таъминланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан “Кучлик нефть базаси”МЧЖ томонидан муҳандислик тармоқлари ва технологик қурилмалар 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашга тайёрланмоқда.

Нефть маҳсулотларини сифатли сақлаш, шаҳар ва вилоятларга узлуксиз таъминлашни амалга ошириш мақсадида жамият ва унинг тасарруфидаги филиаллар, ФЁТШ (Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобча) ва АЁҚШ (Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобча)лар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш натижалари асосида фланцли бирикмалар, қулфлаш арматурасидаги салниклар, насос қурилмалари, нефть маҳсулотларини тўкиш ва қуйиш мосламаларини совуқ ҳароратда ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда зичлиги таъминланди.

Сиғимлар, автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш эстакадасидаги ускуна ва жиҳозларнинг техник ҳолати текширилди. Технологик жиҳозлар ва насосхоналар профилактик таъмирланди.

Айни пайтда мавжуд технологик қувурлар комплекс кўрикдан ўтказилмоқда. Нефть маҳсулотларини темир йўл орқали қуйиш қурилмаларининг техник ҳолати талаб даражасига келтирилмоқда. Электр энергия ва метрология асбоб-ускуналари ўрнатилган тартибда “Ўзстандарт” агентлиги ўлчовидан ўтказилмоқда.

Ходимлар мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куз-қиш мавсумидаги қозонхоналарнинг узлуксиз ишланишини таъминлаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун керакли миқдордаги қаттиқ ва суюқ ёнилғи ҳамда техник туз захираси яратилди. Маъмурий ва қўшимча биноларга 5 дона модулли сув иситиш ускуналари ўрнатилди.

Бундан ташқари ушбу нефть базасида автоматлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. ЖУмладан, сиғимларга сатҳ-ўлчагичлар ўрнатилиб, назоратни таъминловчи автоматлаштирилган тизим ишлаб чиқилди.

Япониянинг “Ёкогава электрик” компаниясининг вертикал сиғим ўлчагичлари ўрнатилди, маълумотлар визуаллаштирилди ҳамда Марказий диспетчерлик хизмати мониторига уланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|