“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгаши таркибига номзодларни қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акционерлик жамияти Кузатув кенгашига бир йил муддатга узайтириш имконияти билан мустақил аъзо сифатида номзодларни қабул қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз фаолиятини 1992 йилда бошлаган. Компаниянинг фаолияти – углеводородларни қазиб олиш, уларни қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш, нефть ва газни қайта ишлашга қаратилган.

Компания маҳсулот ишлаб чиқаради ва ички ва ташқи бозорга етказиб беради. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” компанияси нефть ва газ саноатига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

· углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳажмини ошириш, табиий ва суюлтирилган газни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бу иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни, шунингдек, компаниянинг рентабеллигини, шу жумладан:

· йирик жаҳон нефть ва газ компанияларини инвестициялар киритишнинг кенг тарқалган шарт-шароитлари ва механизмлари асосида захирага эга бўлган конларда углеводород хомашёсини қазиб олишга жалб этиш;

· нефть ва газ саноати корхоналарининг операцион самарадорлигини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш, шунингдек, мустақил халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, уларнинг қарз юкини камайтириш;

· ишлаб чиқилган конларда углеводород хомашёсини замонавий технологиялар асосида қазиб олишни жадаллаштириш;

· инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш учун хорижий нефть хизмат кўрсатиш ташкилотларини жалб этиш;

· хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, жумладан, “Рақамли кон" концепциясини амалга ошириш асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

· халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда, нефть ва газ саноатидаги инвестиция лойиҳаларини танқидий ўрганиш ва оптималлаштириш;

· халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва халқаро компанияларни жалб қилган ҳолда, мустақил ташқи аудит ўтказиш;

· халқаро бухгалтерия ва ҳисобот стандартлари (ISAR) тамойиллари ва талабларига мувофиқ ҳисоботларни эълон қилишнинг корпоратив стандартларини жорий этиш);

· халқаро молиявий ҳисобот стандартларини (ИФРС) қўллаш, шунингдек, фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича молиявий ҳисоботларни ҳар чоракда тузиш ва эълон қилиш;

· Глобал ҳисобот ташаббусига (GRI) мувофиқ ҳисоботларни, шу жумладан, иқтисодий, ижтимоий ва экологик масалалар бўйича ҳисоботларни эълон қилиш;

· халқаро рейтинг агентликлари, молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчилар билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олиш;

· савдо рентабеллиги даражаси, актив ва мажбуриятлар айланмаси, шунингдек, халқаро амалиётга мувофиқ белгиланадиган бошқа кўрсаткичларни амалиётга жорий этиш;

· углеводород ресурсларини бошқариш тизими (PRMS) талабларига мувофиқ углеводородлар ва уларнинг захираларини ҳисобга олиш, таснифлаш ва бошқариш бўйича халқаро тизимни жорий этиш);

· халқаро стандартларга мувофиқ углеводород хомашёси захираларига аудит ўтказиш;

· халқаро капитал бозорларида қарздор-қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш орқали хорижий инвестицияларни жалб этиш;

ХМИ/ХҲМТ ва халқаро консалтинг компаниялари кўмагида миллий ва халқаро фонд бозорларида акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи оммавий жойлаштириш (SPO) орқали 2024 йилдан кечиктирмай, Устав капиталидаги давлат улушини камида 51% миқдорида сақлаб қолган ҳолда, инвесторларни жалб қилиш.

Талаблар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6096-сонли Фармонига мувофиқ танловда халқаро мутахассислар, шу жумладан, ватандошлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

· сўнгги уч йил давомида Жамиятда ва (ёки) Жамиятнинг аффилланган филиалларида ишламаслик;

· йирик мижоз ва (ёки) Жамиятнинг асосий етказиб берувчиси ва (ёки) Жамиятнинг аффилланган шахслари билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга эга бўлмаслик (бунда йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи икки мингдан ортиқ асосий ҳисоб-китоб қийматидан ортиқ амалдаги шартнома мавжуд бўлган шахслар ҳисобланади);

· Жамият ва (ёки) Жамиятнинг аффилланган шахслари билан ҳеч қандай келишувга эга бўлмаслик, кузатув кенгаши аъзосининг вазифа ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бундан мустасно;

· сўнгги уч йил мобайнида Жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органлари ва (ёки) филиалларининг аъзоси бўлган шахснинг турмуш ўртоғи (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчи, қабул қилувчи), боласи (қабул қилинган), қондош ёки ўгай укаси ёки синглиси бўлмаслик;

· давлат бошқаруви органи ёки давлат корхонасининг ходими ҳисобланмаслик;

· нефть ва газ, иқтисодиёт, молия, менежмент, бизнес ва бошқарув соҳасида олий маълумотга эга бўлиш;

· юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича йирик илғор нефть ва газ компанияларида раҳбарлик лавозимларида камида 10 йил иш тажрибасига эга бўлиш;

· нефть ва газ, иқтисодиёт, молия, менежмент, бизнес ва бошқарув соҳасидаги илмий даражани тасдиқловчи халқаро молиявий таҳлил сертификатлари ёки ҳужжатига эга бўлиш;

· саноат ва бозорни, ишлаб чиқариш жараёнларининг хусусиятларини тушуниш;

· стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инқирозга қарши бошқариш бўйича тажрибага эга бўлиш;

· иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши керак;

· инглиз ва / ёки рус тилларини билиш (ўзбек тили билими олқишланади);

· тегишли тавсияларга эга бўлиш.

Вазифалар

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Низомига кўра, Кузатув кенгаши аъзоси вазифасига қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш киради:

· Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам эшитиш билан Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

· акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш;

· акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;

· акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

· акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилишини хабардор қилиш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини аниқлаш;

· Жамият низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги Жамият Низомини тасдиқлаш масалаларини акциядорлар умумий йиғилиши қарорига киритиш;

· Жамиятнинг Устав фондини (Устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек, Жамиятнинг Устав фондини (Устав капиталини) кўпайтириш ва эълон қилинган акциялар сонини камайтириш билан боғлиқ Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

· акцияларнинг жойлаштириш нархини аниқлаш (биржага ва биржадан ташқари ташкил этилган қимматли қоғозлар бозорига жойлаштириш);

· Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан, акцияларга конвертация қилиниши тўғрисида қарор қабул қилиш;

· қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

· Жамиятнинг корпоратив облигацияларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

· қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар) ва эмиссия проспектини чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;

· қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар), эмиссия проспектини чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартиш ва / ёки қўшимчалар киритиш, уларнинг матнини тасдиқлаш;

· мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

· Жамиятнинг ижро органига тўланадиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

· Жамият бошқаруви аъзоларини (унинг раисидан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини (шу жумладан, раиснинг) муддатидан олдин бекор қилиш;

· корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолият тартибини белгилайдиган Низомни тасдиқлаш;

· Жамият ўз вакиллари номидан корхона ва ташкилотларнинг акциялари ва улушлари эгалик қилувчи бошқарув органларида овоз бериш тартибини тасдиқлаш;

· кузатув кенгаши ҳузурида қўмиталар (ишчи гуруҳлар) ташкил этиш ва уларнинг фаолият тартибини белгилайдиган Низомларни тасдиқлаш;

· Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

· ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек, унинг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш;

· олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадида фойдаланиш;

· аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида (мажбурий аудиторлик текширувидан ташқари), аудиторлик ташкилотини аниқлаш, унинг хизматларига ҳақ тўлаш ва у билан шартнома тузиш (бекор қилиш) бўйича қарор қабул қилиш;

· Жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи) аъзоларига тўланадиган мукофот ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш;

· дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби бўйича тавсиялар бериш;

· Жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

· Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

· Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

· йирик битимлар ва компаниянинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

· Жамият иштироки билан боғлиқ тижорат ва нотижорат ташкилотлар билан битимлар тузиш;

· Жамиятнинг корпоратив облигацияларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

· кузатув кенгаши фаолиятида унинг аъзоси сифатида иштирок этиш (айрим ҳолларда ахборот-коммуникация технологиялари (видеоконференцияалоқа, телефон ва ҳ. к.) орқали масалаларни муҳокама қилишда иштирок этишга йўл қўйилади);

· Жамият ва бутун соҳа стратегиясини ишлаб чиқиш;

· ижро этувчи орган фаолиятининг натижаларини таҳлил қилиш;

· молиявий ахборотнинг ишончлилигини, молиявий назорат тизимининг ишончлилигини ва рискларни бошқаришни назорат қилиш;

· раҳбарлик мотивациясининг зарур даражасини аниқлаш, тегишли мотивация сиёсатини ўтказиш;

· ахборот таъминоти тизимининг самарадорлиги, унинг шаффофлик сиёсатига мувофиқлиги устидан назорат;

· қонун ҳужжатларида ва Жамиятнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар.

Танлаш шартлари ва тартиби

Иш ҳақи, транспорт, турар жой ва бошқа барча шартлар алоҳида муҳокама қилинади.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Низомига мувофиқ Жамият кузатув кенгаши аъзолари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган ҳолда қайта сайланиши мумкин.

Юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган номзодлар 2021 йил 1 апрелгача белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи қисқа мотивация, резюме (СВ) ва ҳужжатларни ушбу электрон манзилга жўнатиши керак: r.mamayusupov@ung.uz.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ оддий акцияларининг ягона эгаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қайси номзодлар суҳбатга таклиф қилинишини ва тасдиқланишини белгилайди.

Мурожаат этиш ва маълумот олиш учун шахслар: Раҳимберди Мамаюсупов (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти).

Телефон: (+998) 71 233−57−57. ички рақам: 180.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|